17:51 | 22.02.21 105
Facebook коронавирусга қарши эмланишнинг фойдаси ҳақидаги рекламаларни блоклади
Компания ижтимоий тармоқда муаммо борлигини тан олган
Facebook коронавирусга қарши эмланишнинг фойдаси ва зарурати тўғрисидаги хабарларни блоклади. Бу ҳақда «Politico»га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Таъкидланишича, блокланишга ижтимоий тармоқларда сиёсий реклама ва у билан боғлиқ алгоритмларнинг тақиқланиши сабаб бўлган ва айни пайтга қадар 110 дан ортиқ жамоадаги реклама постлари блокланган. Шунингдек, вакцинанинг таъсир қилиш механизми ҳамда эмлаш пунктлари жойлашуви ҳақидаги хабарлар ҳам ўчириб ташланган.
Ўз навбатида, Facebook компанияси ижтимоий тармоқда муаммо борлигини тан олган ва уни тез орада бартараф этишини маълум қилган.
Аввлроқ Facebook 2022 йилда «ақлли» соатларни сотувга чиқариши хабар берилганди.