Янгиликлар - 12:48 · 22.02.2021

Наманганда Президент танқид қилган маҳаллада уй-жой ва биноларни инвентаризация қилиш ишлари бошланди

Наманган вилоятидаги ташриф давомида Шавкат Мирзиёевнинг кортежи режалаштирилмаган манзилга — Бунёдкор маҳалласига ташриф буюрган эди. Президент ташрифидан сўнг мазкур маҳаллада фуқароларнинг мулк ҳуқуқини кафолатлаш бўйича уй-жойлар ва биноларни инвентаризация қилиш ишлари бошланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарга кўра, Кадастр агентлиги ва палата томонидан Наманганда махсус ишчи гуруҳ шакллантирилиб, Бунёдкор маҳалласида «Маҳаллабай» режимида ишлар бошланди. Унга асосан, кадастр ходимлари хонадонма-хонадон юриб аҳолининг муаммоларини ўрганади ҳамда уй-жойлар ва биноларни инвентаризациядан ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев маҳалла раиси билан суҳбат қилиб, ички ишлар бўлими ҳолати қониқарсиз ҳолатда эканлигини таъкидлаган. Шундан сўнг Президент аҳоли билан суҳбатлашган. Аҳоли ҳоким ва маҳалла раисидан норози эканлигини билдирган.

Маълумот учун, инвентаризация қилиш бу — компаниянинг ички бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан активларни амалда мавжудлигининг мувофиқлигини вақти-вақти билан аниқлаштириш.

Мавзуга доир: