17:24 | 22.02.21 98

Ўзбекистон Ҳиндистон билан мунтазам авиақатновларни тиклади

Парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади

Ўзбекистон ва Ҳиндистон мунтазам авиақатновларни қайта тиклаш масаласида келишувга эришди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Uzbekistan Airways» компанияси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Ҳиндистон авиация маъмурияти ўртасида бўлиб ўтган музокараларда мунтазам авиқатновларни «International Air Travel Bubble» битими асосида амалга оширишга келишилди. 2021 йилнинг март ойидан бошлаб «Uzbekistan Airways» томонидан Тошкент–Деҳли–Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга ошириш бошланади.

Шунингдек, парвозлар 5 март санасидан ҳафтасига икки маротаба — сешанба ва жума кунлари бажарилиши кўзда тутилмоқда.

Мавзуга доир: Ўзбекистон Германия билан авиақатновларни тиклади

Аввалроқ Тошкент–Франкфурт–Тошкент йўналиши бўйича доимий авиақатновлар тиклангани ва Сўх туманига қўйиладиган авиақатновлар қандай йўналишда бўлиши хабар қилинган эди.