Мьянмада оммавий иш ташлаш бошланди, юз минглаб одамлар кўчаларга чиқди – фоторепортаж
Мьянмада ҳокимиятнинг ҳарбийлар томонидан эгаллаб олинишига рози бўлмаган аҳоли оммавий иш ташлаш ўтказди.

Бозорлар ва супермаркетлар, шунингдек, йирик савдо марказлари бутун мамлакат бўйлаб ўз фаолиятини тўхтатди.




Намойишларда юз минглаб одамлар қатнашди. Пойтахт Нейпьидода ҳарбийлар намойишчиларни тарқатиш учун сув пуркагичлардан фойдаланганди, шунингдек, уларга қарата ўт очилди.




Намойишлар давомида 19 февраль куни 20 ёшли қиз Мья Тве Тве Хаинг яраланиб, вафот этди ва намойишларнинг биринчи қурбонига айланди.



Вазият билан боғлиқ ҳолда ҳукумат мамлакатда «барқарорликни сақлаш» мақсадида Facebook, Instagram, Messenger ва баъзи WhatsApp серверларининг ишини чеклаган, 14 февраль куни эса интернет деярли бутунлай узилган.


Аввалроқ АҚШ жанубида об-ҳавонинг оғир шароитидан миллионлаб одамлар азият чекаётгани, Сицилияда отилган Этна вулқони ва Харобалар орасидан металлом йиғиш орқали пул ишлайдиган Идлиб аҳолиси ҳақида хабар берилганди.