Самарқанд–Жакарта авиарейси йўлга қўйилиши мумкин

Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботир Нуруллаев вилоят кенгаши сессиясида Самарқанд–Жакарта авиарейси йўлга қўйилиши мумкинлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фото: «Uzbekistan Airways»

Ҳоким ўринбосарининг сўзларига кўра, бу борада Индонезия компанияси билан келишув имзоланган. Ҳозирда Жакарта–Самарқанд–Жакарта чартер авиа-рейсини ташкил этиш бўйича «Uzbekistan Airways» билан келишувлар олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, Индонезия, Туркия, Покистон, Малайзия каби давлатлардан Имом Бухорий меросига қизиқувчи 100 мингдан ортиқ, Ҳиндистон, Туркия, Покистон, Бангладеш каби давлатлардан Абу Мансур Мотуридий меросига қизиқувчи 26 мингдан ортиқ, Индонезия, Малайзия, Туркия, Татаристон ва Чеченистон каби давлатлардан Хўжа Аҳрор Валий ва Маҳдуми Аъзам издошлари бўлган 43 мингдан ортиқ, Исроил, АҚШ, Франция ва Россиядан Хўжа Дониёр ҳамда яҳудийлар дини меросига талабгор 40 мингдан ортиқ зиёратчини жалб қилиш имконияти мавжуд.

«Бу борада Индонезиянинг йирик ASITA, SAPUHI туризм ассоциацияси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш орқали Самарқандга ҳар ҳафтада 2 та авиарейс ташкил этиш режалаштирилган. Шу орқали 300 нафардан 500 нафаргача сайёҳни Самарқандга олиб келиш, бу ерда улар учун 2 кунлик зиёрат турларини ташкил этиш бўйича келишувлар имзоланган», дейилади хабарда.

Мавзуга доир:

Аввалроқ Наврўз байрами арафасида Эрондан чартер рейслар йўлга қўйилиши, Ўзбекистон Германия билан авиақатновларни тиклагани ҳамда республика бўйлаб янги авиа ҳамда темир йўл қатновлари йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023