ЖССТ Уханда коронавирус келиб чиқиши ҳолатини қандай текширмоқда? — фоторепортаж

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) 13 нафар мутахассисдан иборат халқаро гуруҳи январь ойи ўрталарида CОVID-19’нинг тарқалиш манбасини ўрганиш учун Уханга етиб борган. ЖССТ мутахассислари 14 январь куни Уханга етиб келганларидан сўнг икки ҳафталик карантинда бўлган ва иш жараёнини 28 январда бошлаган.

ЖССТ мутахассислари икки ҳафта карантинда бўлишган меҳмонхонани тарк этяпти, 28 январь
Фото: «Associated Press»

Хитой ҳукумати ЖССТга коронавирус тўғрисида 2019 йилнинг 31 декабрида хабар берди, 2020 йилнинг март ойида эса ташкилот пандемия бошланганини эълон қилди. Ҳозирда янги касаллик одамга қандай ва қаердан юққани ва илк беморнинг ким эканлиги номаълум.

ЖССТ жамоаси аъзолари коронавирусга қарши кураш бўйича кўргазмага ташриф буюрди, 30 январь
Фото: «Associated Press»

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Хитой расмийларини хавфли янги вирус ҳақидаги маълумотларни яширишда айблади. Шунингдек, вируснинг Ухан шаҳридаги микробиология лабораториясига тегишли эканлиги тўғрисида далиллари борлигини айтди.

Бироқ ХХР ЖССТнинг SARS-CоV-2 коронавирусининг сунъий келиб чиққанлиги тасдиқламаганлиги борасидаги баёнотини таъкидлади.

Журналистлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг шаҳарнинг янги гўшт, балиқ ва денгиз маҳсулотлари сотиладиган энг йирик бозорда олиб бораётган ишларини суратга олишмоқда, Байшачжоу, 31 январь
Фото: «Associeted Press»

Сафар давомида мутахассисларнинг Ухан вирусология институти, Хуанань денгиз маҳсулотлари улгуржи бозори, шаҳар Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази лабораториясига ташриф буюриши ва хасталикка чалинган биринчи беморлар билан суҳбатлашиши режалаштирилган. Олимларга ҳамма жойда журналистлар ҳамроҳлик қиляпти, шунингдек, Хитой полицияси ҳам иш жойидаги тартибни кузатиб турибди.

Фото: Getty Images

31 январь куни халқаро экспертлар гуруҳи тахминлардан бирига кўра, коронавируснинг ўчоғи сифатида қайд этилган денгиз маҳсулотлари бозорига борди.

Фото: «Associated Press»

Хавфсизлик ходимлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти гуруҳининг 1 февраль куни бўлиб ўтган ташрифи давомида журналистларнинг Ухан шаҳридаги Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига яқинлашишига йўл қўймаслик учун «тирик» занжир ҳосил қилди. Хитой Давлат фанлар академиясининг филиали бўлган ушбу лаборатория 4-даражали биохавфсизлик (BSL-4) даражаси билан ҳимояланган. Бу шуни англатадики, у дунёдаги энг хавфли патогенларни, шу жумладан, коронавирусларни ўрганади. Илмий марказ 2002–2003 йиллардаги SARS эпидемиясидан кейин пайдо бўлган.

Фото: «Associated Press»

ЖССТ мутахассислари касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказида, 2 февраль

Фото: «Reuters»

Олдинги планда чапдан ўнгга: мутахассислар гуруҳи вакиллари америкалик ва британиялик зоолог Питер Дазсак ҳамда миссия раҳбари, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат билан юқадиган касалликлар ва зооноз инфекциялар бўйича мутахассис Питер Бен Эмбарек, 2 февраль

Фото: «Reuters»

ЖССТ мутахассислари британиялик ва америкалик зоолог Питер Дазсак (олд ўриндиқда) ва даниялик тиббий мутахассис Теа Фишер (орқа ўриндиқда) Ухан вирусология институтига кетяпти, 3 февраль

Фото: «Reuters»

ЖССТ мутахассиси Питер Бен Эмбарекдан меҳмонхона балконида тест синови олиняпти, 3 февраль

Фото: Getty Images

Ухан шаҳрида 2020 йил май ойидан буён бирорта ҳам COVID-19 ҳолати рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли шаҳарда ҳаёт аста-секин ўз ҳолига қайтган: ниқоб тақиш мажбурий эмас, кафелар, ресторанлар ва бошқа жамоат жойлари очилган, шаҳар аҳолиси одатий ҳаёт тарзига қайтган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди