Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизматида янги тизим йўлга қўйилади

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов Жаҳон банки ҳамда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган лойиҳалардан бири —  чақириқларни тўғридан тўғри тез тиббий ёрдам бригадаларига электрон тарзда етказиш механзми ҳақида маълумот берди.

Фото: «Халқ сўзи Online»

Қайд этилишича, янги тизимни ишга туширилиши билан:

  • чақириқ манзилига энг яқин бўлган бўш турган тез тиббий ёрдам бригадасига хабар узатиш;
  • тез тиббий ёрдам машиналари ҳаракатини онлайн кузатиб бориш;
  • аввал кўп вақт талаб этилган статистик маълумотларни бугунги кунда онлайн олиш;
  • шифокор овозини автомат шаклда матнга ўгириш;
  • касалликларнинг кунлик, ойлик ва йиллик динамикаларини кузатиб бориш каби қатор имкониятлар йўлга қўйилган.

«Авваллари чақириқ хақидаги барча ахборотлар диспетчер томонидан қоғозга туширилиб, сўнг телефон орқали бригадаларни йўналтирувчи иккинчи диспетчерга мурожаат қилинарди ва у ҳам маълумотларни қоғозга қайд этиб бригадага шу тўлдирилган қоғоз орқали хабар узатилар эди. Бу жараён учун кўп вақт талаб этилар ва баъзи ҳолларда тез ёрдам машинаси кечикишига ҳам сабаб бўларди.

Энди бу жараёнлар тарихга айланмоқда. Яъни, янги яратилган тизимда бир маротаба олинган маълумотлар диспетчер томонидан электрон тарзда бригадага тўғридан тўғри узатилади ва бу билан чақирувни етказиш вақти сезиларли даражада камайишига олиб келди», — дейди вазири ўринбосари Абдулла Азизов.

Шунингдек, ушбу янги тизимда мурожаатларни қабул қилишдан беморнинг шифохонага жойлаштиришгача бўлган барча жараёнларни тўлиқ назорат қилиш имконияти бор. Бундан ташқари, юртимиз бўйлаб тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизматлари тизимида Сall-марказлар ташкил этилиб, у ерда шифокорлар ҳам фаолият юритмоқда.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ривожланган мамлакатларда тез тиббий ёрдам бригадаси ташриф буюрганда 80 фоиздан ортиқ ҳолатда беморларга шошилинч равишда даво чораларини кўриш учун шифохоналарга етказилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 15–25 фоизни ташкил этади.

«Шундан келиб чиқиб, аҳолига ‘103’ га ҳақиқатан тез ва биринчи тиббий ёрдамга муҳтож, аҳволи оғир беморлар бўлсагина мурожаат қилиш кераклигини тушунтириш зарур. Шунда тез тиббий ёрдам бригадаси янада тез ва сифатли хизмат кўрсатишига эришиш мумкин», — дейди Абдулла Азизов.

Мавзуга доир: Ҳудудларда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил қилинади

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023