13:02 | 28.02.21 429

Сирдарёда хотинининг баданига 8 маротаба пичоқ билан уриб, қасддан ўлдирган эр суд қилинди

Эркак илгари суднинг қарори билан жаримага тортилган бўлса ҳам, яна жиноятга қўл урган

Сирдарё вилояти Боёвут туманида хотинининг баданига 8 маротаба пичоқ билан уриб, қасддан ўлдирган эрга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Sirdaryo xabarlari»да маълум қилинди.

Фото: «Nuz.uz»

Хабарга кўра, Боёвут туманида яшовчи П.Н. илгари суд қарори билан жаримага тортилган бўлса ҳам яна жиноятга қўл урган. Воқеа 2020 йил 31 июль куни содир бўлган. П.Н. турмуш ўртоғи Х.Н. билан ўзаро оилавий келишмовчилик сабаб жанжаллашиб қолади. Воқеа содир бўлган куни П.Н. икки нафар фарзандини чўмилишга юборган.

Шундан сўнг эр-хотин ўзаро жанжаллашиб, бир-бирини ҳақоратлай бошлаган. Жанжал оқибатида П.Н. турмуш ўртоғи Х.Н.нинг ҳаёти учун хавфли бўлган кўкрак қафаси қисмига ва баданининг турли жойларига қўлидаги ошхона пичоғи билан   8 маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Суд мазкур жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиб, П.Н.га Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Мавзуга доир:

Аввалроқ Сурхондарёда поччаси ва танишларини пичоқлаган йигит иши бўйича изоҳ берилгани ва Тошкентда меҳмонга чақирилган танишини пичоқлаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилгани хабар қилинган эди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 934
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 437
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 500
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1815
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 790
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1184