13:23 | 01.03.21 519

Россияда ўзбекистонлик эркак новвойликка ишга жойлашиш учун борган жойида вафот этди

64 ёшли марҳумнинг ўлим сабаблари ўрганилмоқда

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида эркак ишга кириш жараёнида вафот этди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбаларга таянган ҳолда «78.ru» хабар берди.

Фото: «Yandex Images»

Маълум қилинишича, ҳодиса 27 февраль куни Софийская кўчасидаги хизмат кўрсатиш станциясида содир бўлган.

«64 ёшли Ўзбекистон фуқароси новвойликка ишга жойлашиш учун келган, аммо ўзини ёмон ҳис қилиб, вафот этган», дейилади хабарда.

Тез ёрдам ходимлари воқеа жойига етиб боришга улгурмаган – эркак уларнинг келишидан сал олдин вафот этган. Марҳумнинг жасади ўлим сабабини аниқлаш мақсадида текширувга юборилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳам текширувларни бошлаган.

Аввалроқ Россияда Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси вафот этгани хабар берилганди. Шунингдек, Россиядаги конда содир бўлган ёнғин оқибатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани маълум қилинганди.