Организмдаги юқори антитаначалар кўрсаткичи коронавирусга қайта чалинишдан ҳимоя қилмаслиги аниқланди

Организмида коронавирусга қарши шаклланган антиначалари юқори даражада бўлган одам CОVID-19’ни қайтадан, аммо бу сафар аломатларсиз шаклда юқтириб олиши мумкин. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Москва Соғлиқни сақлаш департаментининг ОИВ инфекцияси бўйича штатдан ташқари мутахассиси Алексей Мазус маълум қилди.

Фото: «Yandex Images»

Унинг таъкидлашича, антитаначаларнинг даражаси тўлиқ хавфсизликни намоён этмайдиган кўрсаткич ҳисобланади.

«Айни пайтда антитаначаларни ўлчаш урфга кирган. Аммо бу кўрсаткич шартли титрлар (рақамлар)гина ҳисобланади. Агар титрлар мавжуд бўлса, бу ҳимоя қилиш имкониятини борлигини англатади, холос. Бироқ уларнинг юқори даражасига эга бўлганларнинг ҳам бир неча кун давомида CОVID-19’ни аломатларсиз бошдан ўтказиши ёки аксинча, титрлари сони жуда кам бўлганларнинг хасталикка бошқа умуман чалинмаслигига гувоҳ бўлдик», — дея қайд этган мутахассис.

Аввалроқ дунё аҳолисининг неча фоизи коронавирусга қарши антитаначаларга эга бўлгани маълум қилинганди. Шунингдек, ЖССТ пандемия қачон тугашини маълум қилгани хабар берилганди.

«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди