Ўзбекистонда «заправка»ларни қуриш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Ўзбекистонда автомобилга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш станцияларини қуриш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «fornovogas.uz»

Хабарга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 1 март ойидаги қарори билан автомобиль йўллари, йўл иншоотлари, темир  йўл кесишмалари ва кўчалар бўйида жойлашган автомобилга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга асосан, тадбиркорларга мазкур хизматлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари (ваколатли орган) томонидан кўрсатилади. Бунинг учун сўровнома тўлдирилади. Шу асосда ваколатли орган 5 иш кунида лойиҳаларнинг тегишли талабларга мослигини ўрганиб чиқади.

Қайд этилишича, лойиҳаларни келишиш ваколатли органнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Келишилган лойиҳалар 1 кун муддатда ариза берувчиларга электрон шаклда юборилади. Давлат хизматлари кўрсатилиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи (73 500 сўм) миқдорида, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса ушбу сумманинг 90 фоизи (66 150 сўм) миқдорида йиғим ундирилади. Ваколатли орган белгиланган муддатларда лойиҳаларни келишиш юзасидан хулоса тақдим қилмаган тақдирда, лойиҳа Давлат хизматлари марказлари томонидан автоматик равишда келишилган деб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда январь ойида қанча миқдорда бензин ишлаб чиқарилгани очиқланган эди.

Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди