Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков коронавирусга қарши навбатсиз эмланиш истагини билдирган фуқаролар вирусга қарши пуллик эмланиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда «Zamon»информацион дастурида ҳабар берилди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, давлат тиббиёт муассасасида эмланадиган аҳолининг ҳаммаси 100 фоиз бепул эмланади. Қачонки аҳоли эмланиш истагини билдирса ва эмлаш хоҳиш нуқтаи назаридан эртароқ, навбат кутмасдан ўз имкониятларини ишга солиб эмланадиган бўлса, пуллик бўлиши мумкин.

«Бу касаллик бўйича эпидемик кўрсатмага мувофиқ эмлаш жараёни кетяпти. Асосий хоҳиш — коронавирус касаллиги бўйича вазиятни барқарор ушлаш касалликни республика ҳудудида камайтириш, қолаверса йўқ қилиш. Шу нуқтаи назардан ҳозирги босқичда бу вакциналарнинг xаражатлари бюджет ҳисобидан қопланади. Лекин аҳолининг хавфости гуруҳига мансуб қисми бу касалликка қарши давлат ҳисобидан эмланиши тўғри ҳисобланади», — деди Нурмат Отабеков.

Мавзуга доир: «Вакцинанинг энг яхшисини, пулидан қатъи назар, халқимизга керакли миқдорда олиб келамиз» — Шавкат Мирзиёев

Аввалроқ Ўзбекистон вакцинация ва иммунизация жараёнлари бўйича қайси ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши ва Коронавируснинг айрим штаммларига қарши самарали Xитой-ўзбек вакцинаси яратилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, миллиардер Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистонга 500 минг вакцина олиб бериши маълум қилинган.