Ўзбекистоннинг пахта етиштириш бўйича жаҳондаги ўрни маълум бўлди

Ўзбекистон дунёдаги энг йирик пахта ишлаб чиқарувчилар орасида олтинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Research and Market» веб-сайтидаги ҳисоботда маълум қилинди.

Фото: «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

Изланишларга кўра, тўқимачилик саноати яхши ривожланмаганлиги боис пахта маҳсулотларининг катта қисмини экспорт қиладиган Ҳиндистон, Хитой, Покистон ва АҚШ дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчилар сифатида таъкидланган.

Осиё мамлакатлари нафақат пахта етиштириш, балки уни истеъмол қилувчилар рўйхатида ҳам юқори ўринларда қайд этилган. Шундай қилиб, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Туркия, Вьетнам ва Ўзбекистон пахтанинг энг йирик истеъмолчиларига айланган.

Бироқ Ўзбекистон пахта экспорти бўйича тадқиқотлар олиб борган кучли саккиз мамлакат қаторига кира олмаган. Ушбу рейтингдан АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон, Австралия ва Бенин каби мамлакатлар жой олган. Қўшимча қилинишича, жаҳон пахта бозорининг қиймати 2027 йилга келиб 46,5 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг коронавирус тарқалиши даражасига кўра рейтингда нечанчи ўриндалиги маълум бўлгани хабар берилганди.

Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди