22:23 | 03.03.21 413

Қашқадарёда эр хотинини калтаклаб, ўлдириб қўйди — видео

Жанжалга болалар учун бериладиган нафақа пули сабаб бўлган

Қашқадарё вилояти Қарши туманида 25 февраль куни эр ўз хотинини калтаклаб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида хабар берилди.

Кадр: Telegram / @zamonuz

Маълум қилинишича, эр-хотиннинг жанжалига болалар учун бериладиган нафақа пули сабаб бўлган. Тун бўйи давом этган жанг тонгга бориб якунланган.

«Эрталаб тонгги 6:30 да тоға бизнинг уйга ўтди. Ҳовлига келиб қарасак, аёлнинг устини ёпиб қўйган. Нима бўлди, деб сўраганимизда ҳуснбузарини сиқиб олиб, орқага кетиб қолди, деди. Аёли рўзғорга пул оз олиб келади, етишмовчилик бор дерди. Аммо урди-сўкди демаган», — дейди қўшни Нодира Нурматова.

Шунингдек, оиланинг ижтимоий ҳолати ўртача эканлиги аниқланган. Эркак деҳқончилик қилиб кун кўрган.

«Нафақа пулининг устида гап кетди. 800 минг сўмни топиб келасан, деди. Мен қаердан топаман, оддий деҳқон бўлсам, одамларнинг уйида ер ағдарсам», — дейди айбланувчи.

Мавзуга доир:

Аввалроқ Фарғонада отасини яраштиришга борган ўғил унинг дўстини дўппослаб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда ука уйига девордан ошиб кирган опасининг йигитини пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 956
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 443
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 503
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1837
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 801
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1192