18:32 | 04.03.21 28

Самарқандда маст эркак танишининг бошига шиша билан уриб, уни ўлдириб қўйди — фото

Бошидан жароҳатланган эркак бино ертўласига йиқилиб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган

Самарқанд вилояти Самарқанд туманида 2021 йилнинг 1 мартидан 2 мартига ўтар кечаси эркак танишининг бошига ароқ шишаси билан уриб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати

Маълум қилинишича, соат 00:30 атрофида Шўрбойча маҳалласи ҳудудида жойлашган «Чайхана» ошхонасида 48 ёшли эркак Ю.О. таниши 34 ёшли С.Б. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўзаро жанжаллашган. Шундан сўнг С.Б.нинг бошига Ю.О. ароқ идиши билан уриши оқибатида ўзини бошқара олмасдан, бино ертўласига йиқилиб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати
Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати
Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ю.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Мавзуга доир: Қашқадарёда маст йигит отасини ўлдириб қўйди — видео

Аввалроқ Жиззахда маст эркак жанжаллашиб, танишини ўлдириб қўйгани ва Наманганда эркак танишининг машинасига тош отиб, унга 1 миллион сўмдан зиёд зарар етказгани хабар қилинган эди. Шунингдек, бухоролик аёл рашк сабаб эрини пичоқлаб қўйгани маълум қилинган.