Ўзбекистоннинг Иқтисодий эркинлик индексидаги ўрни маълум бўлди

Иқтисодий эркинлик индексининг 2021 йилги натижалари маълум бўлди. Ўзбекистон ушбу рейтингда 2020 йилга нисбатан 6 поғонага кўтарилиб, 108-ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Heritage Foundation» тадқиқот институти мутахассислари томонидан эълон қилинган ҳисоботда айтилди.

Фото: «Tashkenttimes»

Маълум қилинишича, индекс 12 та кўрсаткичнинг ўртача қиймати миқдорида ҳисобланган ва унга кўра, Ўзбекистоннинг кўрсаткичи 1,1 баллга ошиб, 58,3 баллни ташкил этган. Алоҳида қайд этилишича, ушбу кўрсаткич биринчи навбатда суд тизими самарадорлигининг ошиши ҳисобига кўтарилган. Ҳаммаси бўлиб индексдан 186 мамлакат жой олган.

«Ўзбекистон ҳукумати 2020 йилда турли соҳалардаги ислоҳотларни ўз ичига олган янги ривожланиш стратегиясини эълон қилди. Агар бу муваффақиятли амалга ошса, Ўзбекистон мўътадил эркин иқтисодиётлар қаторига қўшилиши мумкин», — дея таъкидлаган таҳлилчилар.

Индексда биринчи ўринни Сингапур, иккинчи ўринни Янги Зеландия, учинчи ўринни эса Австралия эгаллаган. Кейинги ўринларда Швейцария ва Ирландия давлатлари қайд этилган. Қўшни республикалар ичида Қозоғистон 34, Қирғизистон 78, Тожикистон 134, Туркманистон эса 167-ўринни эгаллаган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг коронавирус тарқалиши даражасига кўра рейтингда нечанчи ўриндалиги маълум бўлганди. Шунингдек, пахта етиштириш бўйича жаҳондаги ўрни ҳақида хабар берилганди.

Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди
Янгиликлар9:40 | 30.11.22
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди
Фарғонада чет элдан 32 бош олмахонни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди
Янгиликлар9:19 | 30.11.22
Фарғонада чет элдан 32 бош олмахонни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди