Тошкентда 2 йўловчини уриб юборган «Mercedes-Benz» «Cobalt» билан тўқнашиб кетди
«Mercedes-Benz»ни 22 ёшли қиз бошқарган
Тошкент шаҳрида 2021 йил 5 март куни 2 йўловчини уриб юборган «Mercedes-Benz» «Cobalt» билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа тахминан соат 09:30 атрофида туманнинг Боғишамол кўчасида содир бўлган. 22 ёшли қиз Д.Р. «Mercedes-Benz» (давлат рақами 01 W 813 LB) автомобилни бошқараётган пайтида пиёдалар 41 ёшли Г.Д. ва 58 ёшли Х.М.ларни уриб юборган. Шундан сўнг, 33 ёшли И.К. бошқарувидаги «Cobalt» (давлат рақами 01 Р 631 КВ)га бориб тўқнашган. Ҳозирда автоҳалокат сабаблари аниқланмоқда.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 41 ёшли Г.Д.га бадан шикастлари етган. 58 ёшли Х.М. олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Мавзуга доир:
- Қўқонда «Captiva» ва «Nexia» тўқнашиб кетди — видео
- Навоийда 15 ёшли ўқувчи бошқарган «Cоbalt» «Lacetti» билан тўқнашди — видео
- Андижонда катта тезликда ҳаракатланаётган «Lacetti» икки эркакни уриб юборди — видео
Аввалроқ Тошкентдаги чорраҳада «Cobalt» ва «Nexia-3» тўқнашиб кетгани ва Сирдарёда Ички ишлар органига тегишли машина ва «Nexia» иштирокида автоҳалокат содир бўлгани хабар қилинган эди.