Байрутда озиқ-овқат нархидан норози аҳоли намойиши — суратларда
Ливан пойтахти Байрут шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилиши оқибатида 2021 йил 2 март куни аҳоли кўчага чиқди. 5 кундан буён аҳоли кўчаларда фаол равишда намойишлар ўтказмоқда.



Намойишлар давомида йўллар ёпилди, транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилди.


Шаҳарнинг марказий қисмига олиб борувчи Вердун, Бишара Хури ва Cорниш Мазраа кўчалари тўсиб қўйилди.

Катта йўлларда аҳоли шиналар ҳамда ахлат қутиларини ёқиб юборди.



Озиқ-овқат маҳсулотлари, бензин ва энг муҳим товарларнинг нархи ўсишига миллий валюта курсининг рекорд даражада пасайиши — 1 доллар учун 10 минг Ливан фунтига қадар тушиши сабаб бўлди.



Кўчаларга чиққан фаоллар ҳукуматдан ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда порахўр амалдорларни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.


«Халқ очликдан қийналмоқда, нархлар кўтарилмоқда, шаҳарларга кунига 10 соат электр энергиясини етказиб берилмоқда — буларнинг барчаси одамларни яна кўчага чиқишга мажбур қилди», – деган фаоллардан бири Гала Сагбини.

Аввалроқ намойишлар ичида қолган дунё мамлакатлари ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Мьянмада оммавий иш ташлаш бошланди, юз минглаб одамлар кўчаларга чиққани маълум қилинганди.