Швейцарияда паранжи ва ниқоб кийиш тақиқланди

Швейцария фуқароларининг аксарияти жамоат жойларида юзни бутунлай ёпувчи, шу жумладан, мусулмон аёллари учун анъанавий бўлган паранжи ҳамда ниқоб кийишни тақиқлашни ёқлаб овоз берди. Бу ҳақда Швейцариянинг «Blick» нашрига таяниб, «РБК» хабар берди.

Фото: «Bild»

Маълум қилинишича, аҳоли орасида юқоридаги каби кийимларга қарши чиққанлар 51,2 фоизни ташкил этган, овоз беришда жами сайловчиларнинг 51,4 фоизи қатнашган.

Ушбу ташаббусни консерватив Швейцария Халқ партияси (ШХП) илгари сурган. Тақиқ нафақат мусулмон либосларига, балки футбол мухлислари ва намойишчилар киядиган балаклаваларга ҳам тегишли бўлиб, тақиқни ёқлаган аҳолининг сўзларига кўра, бу жиноятчиликка қарши курашишда ва юзларини ёпишга мажбур бўлган аёлларни ҳимоя қилишда ёрдам беради.

Мамлакат фуқаролари муайян қарор қабул қилгани туфайли 8 март, душанбадан тегишли конституциявий низом кучга киради. Аммо энди унинг ижро этилиши юзасидан маҳаллий ҳукуматлар бир қарорга келиши керак. Швейцариянинг барча кантонлари раҳбарияти юзни ёпиб юришга умумий тақиқ киритиши шарт, тайёргарлик кўриш ва зарур фармонларни қабул қилиш учун уларда энг кўпи билан икки йил вақт бор. Референдумгача бундай тақиқ Тичино ва Санкт-Галлене кантонларида амал қилган.

Мамлакат адлия вазири Катин Келлер-Саттернинг қайд этишича, Швейцария Федерал кенгаши ва парламенти юзни ёпиб турадиган кийимларни тақиқлашга қарши чиққан. Унинг қўшимча қилишича, чеклов мамлакатда яшайдиган мусулмонларга қаратилмаган.

Ўз навбатида, Швейцария Марказий ислом кенгаши референдум натижаларидан ҳафсаласи пир бўлганини ва тақиқни бузган аёллар учун жарима тўлаш мажбуриятини ўз бўйнига олишга тайёрлигини маълум қилган.

Аввалроқ Данияда жамоат жойларида паранжи тақиш тақиқлангани маълум қилинган. Шунингдек, Германия парламенти қуйи палатаси ниқоб ва паранжи каби мусулмонча бош кийимлардан фойдаланишини тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилгани хабар берилганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди