Бухорода тадбиркорни ўлдириш билан қўрқитиб, 70 минг доллар талаб қилган жиноий гуруҳ ушланди

Бухоро вилоятида тадбиркорни ўлдириш билан қўрқитиб, 70 минг доллар талаб қилган жиноий гуруҳ ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, бухоролик 46 ёшли Т.С. исмли тадбиркордан бир неча шахслар олдиндан жиноий тил бириктириб, товламачилик йўли билан 70 минг АҚШ доллари ундириш режасини тузган. Шу мақсадда уни таниган 59 ёшли Б.С. ўзининг жиноий шериклари — акаси 61 ёшли Б.И. ҳамда 29 ёшли Т.С. ҳамда 38 ёшли Ш.Д. исмли спортчи йигитлар билан олдиндан жиноий тил бириктирган. Улар жабрланувчидан пул ундириш режасини тузиб, вазифаларни ўзаро тақсимлаб олган.

Қайд этилишича, тадбиркорнинг ишхонасига қўшни қурилиш фирмасида қоровул бўлиб ишлаб келаётган Б.И. жиноий тўда аъзоларини кунлик маълумотлар билан таъминлашда ёрдам берган. Қоровул унинг қайси вақт ишга келиши ва ишдан кетиши, қай русумдаги машиналар билан юриши, ёнида кимлар бўлиши ва бошқа шу каби маълумотларни етказиб турган. Жиноий гуруҳнинг қолган иштирокчилари эса гумон қилинувчи Ш.Д.нинг «Captiva»сида бир неча кун давомида жабрланувчининг машинаси орқасидан кузатиб, зарурий маълумотлар тўплаган.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Тадбиркорни қўрқитиш мақсадида ТОЗ қирқма ўқотар қурол ҳам тайёрлаб қўйилган. Гумон қилинувчи Б.С. 2021 йил 4 март куни ўзининиг жиноий шериклари Т.С. ҳамда Ш.Д.лар билан биргаликда Ш.Д.нинг «Captiva»сида жабрланувчининг «Captiva»сини соат 17:10 атрофида А-380 автомобиль йўлида тўхтатиб, машина салонига ўтирган ва олдиндан тайёрланган ўқотар қуролни ўқтаган. Шундан сўнг улар тадбиркорни ўлдириш учун буюртма тушганлигини, буюртмани бажарса, 50 000 АҚШ доллари миқдорида хизмат ҳақи олишини, агарда буюртмачи томонидан бериладиган суммадан ортиқроқ пул берса, уни ўлдирмасдан, буюртма берган шахслар тўғрисида маълумот беришини маълум қилган. Бунинг эвазига 70 000 АҚШ доллар пул талаб қилган.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Жабрланувчи товламачининг талабига рози бўлиб, икки кун мухлат сўраган ва 2021 йилнинг 5 март куни вилоят Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган. Ўз аризасида унга нисбатан товламачилик қилаётган шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Жабрланувчининг аризаси ва берган маълумотларига асосан, вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси томонидан тергов-тезкор гуруҳ тузилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда 2021 йилнинг 6 март кунидан 7 март кунига ўтар кечаси Б.С.нинг топшириғига асосан унинг акаси, жиноий гуруҳ аъзоси Б.И. кимёвий ишлов берилган миллий сўмга нисбати 522 миллион сўм бўлган, 50 минг АҚШ долларни жабрланувчидан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Жиноий гуруҳ ташкилотчиси Б.С.дан эса бир дона ТОЗ қирқма ўқотар қурол, 6 дона жанговар патрон, жиноий гуруҳнинг яна бир аъзоси Т.С.дан эса бир дона совуқ қурол ҳисобланган пичоқ ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Бўстонлиқда қурилиши тугалланмаган масжид қўрасида қурол сақлаб келган эркак аниқлангани ва Тошкентда ариқдан ўқ билан яраланган ит топилгани маълум қилинган эди.

Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсум бошланди
Янгиликлар16:29 | 1.2.23
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсум бошланди
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради
Янгиликлар15:57 | 1.2.23
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради
Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото
Янгиликлар14:51 | 1.2.23
Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото
Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда
Янгиликлар13:51 | 1.2.23
Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда
Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармасига вақтинча бошқарувчи тайинланди
Янгиликлар13:21 | 1.2.23
Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармасига вақтинча бошқарувчи тайинланди
Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди
Янгиликлар13:18 | 1.2.23
Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди

Муҳим хабарлар

Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради

15:57 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото

14:51 · 01.02.2023

Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда

13:51 · 01.02.2023

Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди

13:18 · 01.02.2023

Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди

12:51 · 01.02.2023

АҚШ «Нукус воқеалари» пайтида қонунни бузган хавфсизлик кучлари ходимларини жазолашга чақирди

12:34 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

11:24 · 01.02.2023

Сурхондарёда топилган ноёб айиқ боласига ном қўйиш учун танлов эълон қилинди

10:54 · 01.02.2023

«Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистон темир йўлидан фойдаланиш тўхтатилганини маълум қилди

23:59 · 31.01.2023

Ўзбекистонда янги ўқув йилидан мактабларда 6 та фан ўтилмаслиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

20:21 · 31.01.2023