Хитой расмий равишда халқаро саёҳатлар учун электрон саломатлик сертификати дастурини ишга туширди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бошқармаси матбуот хизматига асосланиб, «Известия» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, cертификат нуклеин кислотаси ва IgG антитанасига олинган тест натижаларини ҳамда коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Хориждаги ҳар қандай муассаса QR-код орқали ундаги маълумотни олиши мумкин. Бундан ташқари, ҳужжатда исм ва фамилия, миллат ҳамда паспорт рақами кўрсатилган.

«Яқин келажакда туризм бўйича халқаро соғлиқни сақлаш сертификатининг хитойча версияси турли мамлакатлар аҳолиси ўртасида соғлом, хавфсиз ва тартибли алоқаларни ривожлантиришга ёрдам беради ва дунё бўйлаб саёҳат қилаётган Хитой фуқаролари учун ишончли кафолатга айланади», дейилади хабарда.

Аввалроқ ЖССТ «корона-паспортлар» ғоясига муносабат билдирганди.