Янгиликлар - 14:23 · 10.03.2021

«Bugun.uz» ишга таклиф қилади

Ўзбек медиасидаги янги нашр — «Bugun.uz»да бир нечта бўш иш ўринлари очилди! Ўзини янгиликлар нашрида синаб кўрмоқчи бўлган мухбир, янгилик ёзувчи, таржимон ва мусаҳҳиҳларни қуйидаги талаб ва таклифлар асосида ишга қабул қиламиз.

Мухбир ва янгилик ёзувчи (30 ёшгача)

Талаблар:

  • тўғри ёзиш қобилияти;
  • ўзбек ва рус тилларини яхши билиш;
  • иш стажи талаб этилмайди;
  • шахсий компьютердан фойдалана олиш.

Таржимон (30 ёшгача)

Талаблар:

  • ўзбек ва рус (ёки инглиз) тилларини мукаммал билиш;
  • матнлар билан ишлаш кўникмаси;
  • матн яратишда юқори саводхонлик;
  • катта ҳажмдаги маълумотлар билан тезкор ишлаш қобилияти;
  • шахсий компьютердан фойдалана олиш.

Мусаҳҳиҳ (30 ёшгача)

Талаблар:

  • ўзбек тилининг грамматик қоидаларини мукаммал билиш;
  • матнлар билан ишлаш тажрибаси;
  • ўзбек тилида ёзишда юқори саводхонлик;
  • шахсий компьютердан фойдалана олиш;
  • киришувчанлик.

Иш шароитлари:

  • муносиб иш ҳақи (суҳбат давомида муҳокама қилинади);
  • шаҳар марказида барча шароитларга эга шинам офис;
  • бепул тушлик ва турли хил ширинликлар;
  • 5/2 иш жадвали, соат 9:00 дан 18:00 гача (24/7 онлайн бўлиш муҳим), шунингдек, келишиб олиш мумкин.

Резюменгизни @bugunuzaloqabot манзилига юборинг.

Эслатма! Таҳририят юборилган ҳар бир резюме эгасига жавоб қайтаришни ўз зиммасига олмайди.