Зиёратга борган шиалар, Мьянмадаги намойишлар, қайта очилган ҳайвонот боғи, уйи бузилган фаластинликлар — 10 март суратлари
10 мартнинг энг диққатга сазовор суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Дунёнинг кўплаб минтақаларида турли мақсаддаги норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Мьянмада бир неча ҳафтадан буён давлат тўнтаришига қарши халқ ғалаёнлари бўлаётган бўлса, Грецияда полиция зўравонлигига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Грецияда полиция томонидан куч ишлатилишига қарши бўлган намойиш пайтида уч нафар полициячи жароҳат олди. Афинада греклар полиция зўравонлигига қарши намойишларга чиқди

Грецияда полиция томонидан куч ишлатилишига қарши бўлган намойиш пайтида уч нафар полициячи жароҳат олди. Афинада греклар полиция зўравонлигига қарши намойишларга чиқди

Мьянмада давлат тўнтаришига қаршилар полиция ходимларидан уларнинг услубида ҳимояланмоқда. Қўлбола ясалган ҳимоя қалқонларини ушлаб қолган намойишчилар

Мьянмада давлат тўнтаришига қарши намойишга чиққанлар полиция конвойларини кузатмоқда

Мьянмадаги буддист руҳонийлар давлат тўнтаришига қарши намойишларни қўллаб-қувватламоқда

Дезинфекция спрейи билан қуролланган мьянмалик намойишчи аёл
Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича 799 йил Ражаб ойининг 25-куни имом Жаъфар ас Содиқнинг ўғли Мусо ал Козим қамоқхонада вафот этган. Шиалар эътиқоди бўйича шу куни улар мазкур имом қабрига зиёратга боради. Бу йил ушбу сана 10 мартга тўғри келди. Мақбара Ироқда жойлашган.

Шиа зиёратчилар Муса ал Козимнинг мақбарасига рамзий тобутни олиб бормоқда. Бу одат ҳар йили такрорланади

Имом Мусо ал Козим мақбарасига зиёратга келган шиа зиёратчилар

Шиаларнинг имомларидан Имом Мусо ал Козим мақбараси. Олтин Гумбаз мақбараси ҳам дейилади
2011 йилнинг март ойида Япониянинг Фукушима префектурасида кучли зилзила содир бўлган эди ва унинг оқибатида цунами юзага келган. Мазкур табиий офат натижасида кўплаб одамлар ҳалок бўлган.

Фукушима префектурасида ўн йил олдин содир бўлган зилзила қурбонлари хотирасига шам ёқилди

Полиция Японияда 2011 йилда содир бўлган цунами қурбонлари хотираси учун бош этмоқда.
Бир неча ойлик танаффусдан сўнг Германиянинг Штутгарт шаҳридаги ҳайвонот боғи меҳмонларга ўз эшикларини қайтадан очди.

Штутгарт ҳайвонот боғи ўзининг илк мижозларини қабул қилди. Бу бир неча ойлик танаффусдан кейинги илк ташриф. Пингвингчага қараб турган аёл



