12:39 | 10.03.21 388

Қўқон давлат педагогика институти декани 3 минг доллар пора сўрагани учун суд қилинди

Унга салкам 45 миллион сўм жарима жазоси тайинланган

Қўқон давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 3 минг доллар олган табиий фанлар факультети декани суд қилинди. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Хабарга кўра, институтнинг табиий фанлар факультети декани лавозимида ишлаган В.У. фуқаро Г.И.га ушбу олий таълим муассасасининг жисмоний маданият факультетига ўқишга киришида ёрдам беришини ваъда қилган. Декан ушбу институтнинг ички назорат ва мониторинг бўлими услубчиси вазифасида ишловчи Х.Б. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, фуқародан 3 минг доллар талаб қилган.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда институт декани ва услубчиси талаб қилинган пулларни олаётган вақтида ушланган. Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди ҳукмига кўра, В.У. Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан бир йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Шунингдек, унга нисбатан 44 миллион 600 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

Маълум қилинишича, Х.Б. эса бир йил моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 16 миллион 725 минг сўм жаримага тортилган.

Аввалроқ Тошкентда «Миллий» стадионига қоровулликка ишга жойлаш эвазига фуқародан 1,5 минг доллар талаб қилганлар ушлангани ва Тошкентда 6,5 минг долларга «Ўзбекистон темир йўллари»га ишга киритиб қўймоқчи бўлган ходимлар қўлга тушгани хабар қилинган. Шунингдек, Нукусда фуқародан ички ишлар тизимига ишга киритиб қўйиш учун пора сўраган шахс ушланган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 898
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 428
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 496
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1780
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 780
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1171