БМТ Швейцарияда ниқоб тақишнинг тақиқланишига муносабат билдирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси аҳолининг 51,2 фоизи аёлларнинг юзларини ёпадиган кийим кийишини тақиқлашни ёқлаб чиққан Швейцариядаги референдум натижаларига муносабат билдирди. Бу ҳақда ташкилот веб-сайтида эълон қилинган хабарда айтилди.

Фото: «ABC News»

Ташкилотнинг маълум қилишича, қонун аёлларга нима кийишни айтмаслиги, ҳеч ким аёлларни юзни ёпишга мажбурламаслиги керак. Шу билан бирга, ниқоб ёки паранжи кийишга расмий тақиқнинг киритилиши аёлларнинг диний эркинлигини чеклайди.

Мутахассисларнинг фикрича, юзни яширадиган кийим кийиш бошқаларнинг хавфсизлиги, соғлиғи ёки ҳуқуқларига таҳдид солиши каби «ноаниқ далиллар»га асосий ҳуқуқ ва эркинликларни чеклаш борасида қонуний сабаб, деб қаралиши мумкин эмас.

«Европанинг турли мамлакатларида, шу жумладан, Швейцарияда бундай тақиқларни қўллаб-қувватловчи аргументлар юзларини ёпадиган аёлларнинг танлаш эркинлигини шубҳа остига қўяди», — дея қайд этган ташкилот вакили Равина Шамдасани.

Унинг сўзларига кўра, аёлга ниқоб кийишни тақиқлаш уни янада четга суриб, ижтимоий ҳаёт ичидан чиқариб юборади. Шамдасанининг таъкидлашича, Европадаги мусулмон аёллар жуда кўп маротаба кийимлари сабабли камситилиш, душманлик ва ҳатто ҳужум қурбонларига айланади. Ниқоб ёки паранжи кийишга расмий тақиқ қўйиш эса вазиятни янада кучайтиради.

Аввалроқ Данияда жамоат жойларида паранжи тақиш тақиқлангани маълум қилинган. Шунингдек, Германия парламенти қуйи палатаси ниқоб ва паранжи каби мусулмонча бош кийимлардан фойдаланишини тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди