Европадаги ноқулай об-ҳаво, 10 йиллик хотира, президентлар учрашуви — 11 март суратлари
Бундан роппа-роса 10 йил олдин — 2011 йилнинг 11 март куни Япониянинг Фукушима префектурасида кучли зилзила бўлиб, унинг оқибатида вайронкор цунами юзага келган эди. Мазкур табиий офат мингларча инсоннинг умрига зомин бўлган. Бугун мазкур воқеага 10 йил тўлди. Японияликлар сана муносабати билан ўтганларни хотирламоқда.

2011 йилги цунами ва зилзила вақти кўрсатилган рамзий соат. Воқеа кундуз соат 14:46 да юз берган эди.

Япония императори Наруҳито ва аёли қурбонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирмоқда

Фалокатда турмуш ўртоғи ва неваралирдан жудо бўлган аёл
Европанинг бир қатор давлатларида яна ноқулай об-ҳаво шароитлари бошланмоқда.

Германияга Клаус тўфони юз берди

Тўфон дарахтларни томиридан суғуриб ташлаган

Қора булут Германия осмонини қоплаб олди



Шамол денгизда экстремал спорт билан шуғулланувчилар учун айни муддао

Кўлга қўнишни истаган ўрдаклар

Кучли шамол Англия қирғоқларига ҳам етиб келди


Индонезияда Синабунг тоғида вулқон отилди

Англиянинг Винкантон шаҳрида от пойгаси уюштирилди


Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровни қабул қилди.


