10:47 | 11.03.21 87

ОТМга кириш имтиҳонлари учун фанлар мажмуаси тасдиқланди

Шунингдек, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари ҳам тасдиқланди

Ўзбекистонда Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат тест маркази

Хабарга кўра, Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 10-сон баёни билан 2021–2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Скрин: Telegram/ @dtmuzb

Тўлиқ жадвал билан бу ерда танишинг.

Аввалроқ Ўзбекистонда ижодий имтиҳони тестга алмаштирилган абитуриентларга яна йўналишларни танлаш имконияти берилгани ва Тошкентдаги Инҳа университети кириш имтиҳонларига «OMR Card System» тизимини жорий этиши хабар қилинганди.