Вазирлар Маҳкамасининг 9 мартдаги қарори билан Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур тасдиқланди.

Фото: «Bugun.uz»

Миллий дастур билан озон қатламини бузувчи моддалар (ОБМ)дан фойдаланишни тўхтатиш ҳаракатларининг мақсадлари ва стратегик йўналишлари белгилаб берилди. Дастурга кўра, Вазирлар Маҳкамаси озон қатламини бузувчи моддалар истеъмолини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди. Шунингдек, миллий дастур доирасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • ОБМни ва уларнинг таркибидаги маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқишни тўхтатиш ҳамда бунда қатъий назоратни ўрнатиш;
  • ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти бўйича маълумотлар базаси шакллантириш;
  • ОБМни қайта ишлаш бўйича 6 та янги марказ ташкил қилиш.

Маълумот учун, мазкур соҳадаги биринчи миллий дастур Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида кунига 2–3 маҳал қон оқадиган ариқ юзасидан баёнот берилган эди.