Тошкентда 11 март куни Ўзбекистон–Кирғизистон бизнес форуми ва ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, икки мамлакат ўртасида 2020 йил якуни буйича савдо айланмаси 903,1 миллион долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 756,6 миллион доллар, импорт ҳажми эса 146,5 миллион долларни ташкил этган. 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатда қирғиз капитали иштирокидаги 183 корхона фаолият юритаётган бўлиб, шундан 104 таси қўшма корхона бўлса, 79 таси 100 фоиз хорижий капитал иштирокидаги корхоналар ҳисобланади.

Tадбирда бош вазир ўринбосари – инвестиция ва ташки савдо вазири Сардор Умурзоқов, Қирғизистон бош вазири ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Улуғбек Кармышаков, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов, Кирғизистон Савдо-саноат палатаси президенти Марат Шаршекеев, масъул вазирлик вакиллари ҳамда икки мамлакатдан 250 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этган.

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Инвестиция ва ташки савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг сўзларига кўра, ҳозирда мамлакатлар ўртасида 100 га яқин шартнома имзоланган. Тўрт йил ичида икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида савдо-иктисодий хамкорлик сезиларли даражада фаоллашган. Шунингдек, икки томонлама маҳсулот алмашинуви 2016 йилдан буён 5 баробарга ўсган. Шунингдек, 2020 йил пандемия бўлишига қарамасдан, кўрсаткич 10 фоизга ошган.

Бундан ташқари, тадбирда палата раиси хар икки мамлакат Савдо-саноат палаталари худудлараро кооперация алоқаларини йулга кўйиш, саноат кооперациясини такомиллаштириш, товар ва хизматларнинг ўзаро савдоси учун кулай шароитларни таъминлаш бўйича ишларни давом эттиришлари зарурлигини айтиб ўтган.

Қайд этилишича, форумда 20 дан ортиқ соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар ўз маҳсулотлари ва хизматларини ҳамкорлик қилиш истагида булган тадбиркорларга намойиш этиб, ҳамкорликнинг афзалликлари ва унинг устувор йуналишлари бўйича фикр алмашган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11 март куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган. Давлат раҳбарлари учрашуви кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш ўрин олган.

Аввалроқ Президент халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.