Покистонда суд қароридан кейин TikTok ижтимоий тармоғи фаолияти тақиқланди. Бу ҳақда мамлакат Телекоммуникация тармоқларини назорат қилиш бошқармаси вакили Хуррам Меҳранга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Маълум қилинишича, мамлакатда илова 2020 йилнинг октябрь ойида тақиқланган, аммо ўн кун ўтгач, ишлаб чиқарувчи компания уни маҳаллий қонунларга мувофиқ ўзгартиришга ваъда берганидан кейин тақиқ бекор қилинган.

«Суд Покистон Телекоммуникация бошқармасидан TikTok’га киришни тақиқлашни сўради», дея таъкидлаган Меҳран. Хитой пойтахти Пекинда жойлашган «Bytedance» компаниясига тегишли бўлган TikTok Покистонда WhatsApp ваFacebook’дан кейин энг кўп юклаб олинган дастурлардан бирига айланган.

Аввлроқ TikTok ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилувчи видеороликларни блоклаётганини айтилганди. Шунингдек, ижтимоий тармоқ Евро—2020 расмий ҳамкорига айлангани ҳақида хабар берилганди.