Президент фармони билан Ўзбекистон фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби белгиланди

Шавкат Мирзиёевнинг 10 мартдаги фармони билан Ўзбекистон фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram каналида маълум қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Низомга кўра, фуқаролик масалалари юзасидан илтимоснома ва аризалар мамлакат ҳудудида яшаб турган шахс томонидан доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига, мамлакатдан ташқарида яшовчи шахс томонидан Ўзбекистоннинг консуллик муассасаси, шунингдек Ўзбекистон дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлимига топширилади.

Қайд этилишича, ота-онаси ёки улардан бирининг фуқаролиги ўзгарганда уларнинг илтимосномасига кўра, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган боланинг фуқаролиги фақат унинг ёзма розилиги билан ўзгартирилиши мумкин. 18 ёшга тўлган ва муомала лаёқатига эга бўлган, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигига умумий тартибда қабул қилиш бўйича илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.

Илтимоснома 3 иш кунида ўрганиб чиқилади. Маълумотлар 3 иш кунида «E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базасига киритилиб, материаллар Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоят ички ишлар бошқармаларига юборилади. «E-Fuqaro» ИМБда текширувдан ўтиб, якунланган талабномага мувофиқ текширув варақаси чоп этилади.

Шунингдек, материаллар ва текширув варақаси асосида 1 ойлик муддатда хулоса тайёрланиб, ички ишлар вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланади ҳамда умумлаштирилган ахборот-маълумотнома билан бирга кўриб чиқиш учун Президент ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссияга юборилади. Низом билан шунингдек, Ўзбекистон фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш тартиблари белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2021—2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси тасдиқлангани ҳақида хабар берилган.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди