Қорақалпоғистонда маст эркак шериклари билан ресторанда қўшиқчини дўппослади — фото
У қўшиқчидан микрофонини сўраганида рад жавобини олгач, муштлашиб кетган
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 9 мартдан 10 март кунига ўтар кечаси маст эркак шериклари билан ресторанда қўшиқчини дўппослади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, муштлашув соат 00:30 атрофида Алмазар маҳалласида жойлашган «Лас-Вегас» ресторанида содир бўлган. Мусиқачи бўлиб ишловчи 22 ёшли йигит И.Қ.нинг ёнига мижоз — 31 ёшли эркак А.А. маст ҳолатда келиб, қўлидаги микрофонини сўраган. Рад жавобини олгач, шериклари — 34 ёшли эркак Г.Қ., 33 ёшли эркак С.А.лар билан уни дўппослаган. Оқибатда И.Қ. олган жароҳатлари сабаб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва тергов жараёнида ҳар бир фуқаронинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади.

Мавзуга доир:
Аввалроқ Самарқандда аёлини дўппослаб, бўғилган ҳолатдаги суратини тарқатиб юборган эркак ушлангани ва Қорақалпоғистонда йигит севган қизини бошқага турмушга чиққани учун пичоқлагани хабар қилинган эди.