Қирғизистон халқига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган тез тиббий ёрдам машиналари совға қилинди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон халқи номидан Қирғизистон халқига мамлакатда ишлаб чиқарилаётган тез тиббий ёрдам машиналари совға қилинган. Садир Жапаров эса қардошлик ва яхши қўшничилик муносабатлари, доимий кўмаги ва қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирган.

Таъкидланишича, мамлакатнинг саноат салоҳияти, маҳсулотларнинг кенг ассортименти ва сифати меҳмонларда катта таассурот қолдирган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни Тошкентдаги технопарк билан таништиргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров 12 март куни Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазгани маълум қилинган.