Telegram мессенжери овозли алоқани осонлаштирадиган янги функцияни ишга туширади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, янги функция фойдаланувчиларга овозли суҳбатга чекланмаган миқдорда одам қўшиш имконини беради. Шу кунгача ушбу функция фақат гуруҳлар доирасида ва фақат 5000 кишини қўшишга мўлжалланган бўлган.

Таъкидланишича, функция Telegram янгиланишларидан бирида пайдо бўлади. Синовларнинг бошланиши шу ҳафтага режалаштирилган.

Қайд этилишича, овозли алоқа функцияларининг кенгайиши фақат овозли алоқага асосланган, аммо жуда кўп чекловларга эга бўлган Clubhouse ижтимоий тармоғининг муваффақияти билан боғлиқ.

Аввалроқ Twitter Android фойдаланувчилари учун Spaces аудиоплатформасини ишга туширгани маълум қилинганди. Шунингдек,  Clubhouse’нинг Android учун мўлжалланган дастури яратилиши ҳақида хабар берилганди.