ЮНEСКО Ўзбекистонда ўқитувчилар малакасини оширишга 435 минг доллар ажратади

ЮНEСКО таълим соҳасидаги билимлар ва инновацион алмашув бўйича глобал ҳамкорлик ташаббуси доирасида Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга 435 минг доллар ажратади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хaбар берди.

Фото: «AFP»

Хабарга кўра, Тошкентда «Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ёндашувларини мослаштириш ва кўламини кенгайтириш» илмий лойиҳа бошқарув қўмитасининг виртуал йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда халқ таълими вазири биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, шунингдек, ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Абдулла Авлоний номидаги илмий-текшириш институти ҳамда Миллий университет вакиллари иштирок этди.

Қайд этилишича, Халқаро тараққиёт-тадқиқот маркази кўмагида ташкил этилган тадбирдан асосий мақсад миллий манфаатдор томонлар билан биргаликда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш моделларини ишлаб чиқишдан иборат. ЮНEСКОнинг «Гана, Гондурас ва Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ёндашувларини мослаштириш ва кўламини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт-тадқиқот маркази томонидан (GPE -KIX) таълим соҳасидаги билимлар ва инновацион алмашув бўйича глобал ҳамкорлик ташаббуси доирасида Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга 435 минг доллар ажратилиши кўзда тутилган.

Маълум қилинишича, икки йиллик лойиҳа (2020–2022) доирасида Қорақалпоғистон, Навоий ва Тошкент вилоятларида 150 мактаб ва 600 дан ортиқ ўқитувчиларни жалб этган ҳолда уларнинг малакасини ошириш модели ишлаб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шерзод Шерматов ва АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистондаги таълим муассасаларида дарс бериш учун АҚШдан келган 26 нафар инглиз тили ўқитувчи ва олимлардан иборат гуруҳни кутиб олгани маълум қилинганди. Кейинчалик Шерзод Шерматов ана шу ўқитувчилар олиб борадиган ишлар ҳақида маълумот берган эди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023