Ўзбекистонда фуқароларга пенсия тайинлашда янги тизим жорий қилинади

Ўзбекистонда фуқароларга пенсия тайинлашда янги электрон шаклдаги тизим йўлга қўйилади. Бу бўйича «Фуқароларга давлат пенсиясини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни фуқароларга етказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳасида эълон қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, фойдаланилаётган эски тизимда пенсияларни тайинлашда 30 турдаги ҳужжатлар талаб этилиши ҳамда маълумотларни узатишга масъул 14 дан ортиқ вазирлик ва ташкилотларда идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси мавжуд эмаслиги қоғозлардан воз кечиш ва ҳужжатларни йиғиш жараёнини электрон шаклга ўтказишга тўсқинлик қилади.

Жорий қилинаётган қарорга биноан:

  • 2022 йил 1 апрелдан бошлаб пенсияларни ҳисоблаш фуқароларнинг «Ягона меҳнат миллий тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда – ЯММТ ИДАК)га киритилган меҳнат стажи, олий ўқув юртларидаги кундузги таълим ва ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги электрон маълумотлар асосида амалга оширилади. Қонунга мувофиқ, пенсия ва нафақалар етказилгани учун хизмат ҳақини тўлашда фуқароларнинг ҳар ойлик пенсия ва нафақа миқдорига қўшимча 1 фоиз устама жорий қилинади ҳамда тўловларни нақд пулсиз шаклда олиш ёки арзонроқ хизматдан фойдаланиш ҳисобига иқтисод қилинган маблағ пенсия ва нафақа олувчининг ихтиёрида қолдирилади;
  • шунингдек, пенсия ва нафақа олувчиларга шахсини тасдиқлайдиган, эгасининг шахсий биографик маълумотлари қайд этилган, электрон ташувчи қурилмага (чипга) эга бўлган пенсия картаси жорий этилади. Фуқароларга пенсия тайинлаш ва тўлашнинг автоматлаштиришни босқичма-босқич жорий этиш, жумладан, пенсияларни тайинлаш учун фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси билан мурожаат қилиш кифоя бўладиган тизимни жорий этиш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланади;
  • 2022 йил 1 январдан бошлаб эса Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси) томонидан молиялаштириладиган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни (кейинги ўринларда пенсия ва нафақалар) тўлаш ҳар уч йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ўтказиладиган танловда танланган тижорат банки томонидан амалга оширилади;
  • ўзгаришлар баробарида давлат пенсия таъминоти борасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини замонавийлаштириш мақсадида Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмаси қайтадан танқидий кўриб чиқиш режаланган.

Аввалроқ Пенсия жамғармаси кимларга ун ва қолипли нон харид қилиш учун ойлик компенсация тўланиши маълум қилинганди.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди