Ўзбекистон Ункар-Тоони беришга, Қирғизистон эса Сўх йўлини очишга келишиб олгани маълум қилинди

Қирғизистон Ўзбекистонда жойлашган анклав ҳудуд — Сўх билан авиақатновлар ва транспорт қатновларини йўлга қўйишга, Ўзбекистон эса шу пайтгача «чегара ҳудудлар аҳолиси ўртасида тортишувлар ва сиёсий зиддиятларга сабаб бўлиб келган» Ункар-Тоо ҳудудини бериш тайёр эканлигини Қирғизистон президенти матбуот котиби Галина Байтерекка таяниб, «Газета.uz» маълум қилди.

Фото: «Халқ сўзи Online»

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон Ўзбекистонда жойлашган анклав ҳудуд — Сўх йўлини очишга, Ўзбекистон эса Ункар-Тоони беришга тайёр.

Таъкидланишича, Ўзбекистон–Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳар икки томон ҳам ушбу ишларни кейинги уч ой ичида якунлаш кераклиги тўғрисида келишиб олган. «Давлат чегарасини қонуний рўйхатдан ўтказиш чегара ҳудудларда барқарорликни мустаҳкамлашга, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга имкон беради», — дея таъкидлади у.

Галина Байтерекнинг маълум қилишича, яқин орада давлат чегарасидаги 7 та назорат пункти фаолияти тикланади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон юк ташиш масаласини ҳал қилишга ва, агар керак бўлса, пунктларни ҳужжатларни сканерлаш учун тегишли ускуналар билан таъминлашга ваъда берган.

«Қирғизистон томони Қирғизистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистоннинг Сўх анклавига транспорт ва ҳаво алоқасини очишга тайёр. Анклав аҳолиси давлат чегараси орқали бемалол ўтишлари мумкин. Ўз навбатида, Ўзбекистон Қирғизистонга шу вақтгача чегара ҳудуди аҳолиси ўртасида низо ва сиёсий зиддият бўлиб келган Ункар-Тоо ҳудудини беришга тайёр», — деди матбуот котиби.

«Давлат чегараларини делимитация қилиш билан боғлиқ қолган баҳсли масалаларни махсус комиссия ҳал қилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Қирғизистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келгани хабар қилинган эди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Садир Жапаров билан музокараларни бошлаган.

Улар ўртасида эса кўп қиррали Ўзбекистон–Қирғизистон шериклигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланган. Учрашувлар якунида эса Қирғизистон халқига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган тез тиббий ёрдам машиналари совға қилингани маълум қилинган эди.

Тошкентдаги боғчада 3 ёшли боланинг юзи тиббий воситалардан куйди
Жамият19:01 | 15.8.22
Тошкентдаги боғчада 3 ёшли боланинг юзи тиббий воситалардан куйди
Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида ўзини осиб қўйди
Андижон, Жамият18:41 | 15.8.22
Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида ўзини осиб қўйди
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Жаҳон18:15 | 15.8.22
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади