Намойишлар, Сезар мукофотидаги «эшак», гуллаган гилос, қалин қорлар — ҳафтанинг ғаройиб суратлари
«Bugun» мазкур ҳафтанинг энг ёрқин суратларини эътиборингизга ҳавола қилади.

8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Мексика пойтахти Мехикодаги аёлларга қилинган тажовуз қурбонларининг исмлари, турли шиорлар ёзилган кўча девори

Ҳиндистон мустақиллигининг 75 йиллиги тантаналарида рақс тушаётган раққосалар

Ҳиндистонда Маъбуд Шива шарафига ўтказилган Шиваратри маросимида томоша кўрсатаётган киши

Ушбу ҳафта Японияда 2011 йилда юз берган зилзила ва цунамига 10 йил тўлди. Мамлакат мазкур фалокат қурбонларини хотирлади

Бир неча ҳафталардан буён Мьянмада ҳарбийлар томонидан уюштирилган давлат тўнатиришга қарши халқ намойишлари бўлиб ўтмоқда. Тунги намойишлар пайтида шам ёқаётган намойишчи

Минамисанрику шаҳрида тонг отмоқда. 11 март, Япония

Бангладешдаги чиқиндиларни қайта ишлаш пункти ишчилари иш жараёнида

Туркиянинг Муш вилоятида қалин қор ёғди. Одамлар йўлларни қордан тозалашда техникаларга ёрдам бермоқда

Хитойда анъанавий ҳукмрон партиянинг йиллик мажлиси ўтказилди

Хитойда анъанавий ҳукмрон партиянинг йиллик мажлиси ўтказилди

Хитойдаги чўлларни ўрмонларга айлантириш дастури доирасида 43-миллий дарахт экиш куни ўтказилди

Коронавируснинг янги тури аниқланиши ортидан эълон қилинган карантин сабаб бўшаб қолган Гамбург кўчалари, Германия

Даниядаги Қора либослилар гуруҳи мамлакатда коронавирус сабаб ўрнатилган чекловларга қарши норозилик намойишлари ўтказмоқда

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги коронавирус қурбонлари дафн этилган қабристоннинг юқоридан кўриниши

Коронавирус қурбонлари дафн этилган Манчестер шаҳридаги мусулмонлар қабристони

Парижда ўтган Сезар кино мукофотини топшириш жараёнида ҳимоя либосида чиққан ташкилотчилардан бири

Парижда ўтган Сезар кино мукофотини топшириш жараёнида эшак костюмида чиққан актриса Корин Масиеро. Бу билан у вақтинчалик меҳнат билан шуғулланувчилар вазиятини намоён қилиб берган

Коронавирус илк бор аниқланган Ухань шаҳрида туристлар гуллаган гилос дарахтлари гўзаллигидан баҳраманд бўлмоқда. Сиз ҳам баҳраманд бўлинг. Келаётган янги ҳафта гўзалликларга тўла бўлсин.