14:00 | 15.03.21 346

Самарқандда болаларни қасддан ўлдириб, ёқиб юборган аёл ушланди

Бунга болаларнинг жиноятга гувоҳ бўлиб қолгани сабаб бўлган

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида болаларни қасддан ўлдириб, ёқиб юборган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилоят Прокуратураси ахборот хизмати

Хабарга кўра, 2021 йил 14 март куни Пайариқ тумани А.Навоий маҳалласида яшовчи М.Т. ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 13 март куни вояга етмаган 2007 йил ва 2013 йилда туғилган фарзандлари яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганини айтиб, уларни топишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Мурожаат юзасидан туман прокуратураси раҳбарлигидаги тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса жойига чиқиб, амалга оширилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Пайариқ тумани А.Навоий маҳалласидаги ҳовлидан вояга етмаганларнинг мурдаси қасддан ўлдирилиб, кейин ёқиб юборилиб, кўмилган ҳолатда топилган.

Аниқланишича, 2021 йил 13 март куни О.Т. таниши М.Т.нинг яшаш уйига яширин равишда ўғирликка кириб, хонадонда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, пул ва қимматли буюмларни қидираётган вақтида М.Т.нинг фарзандлари мактабдан келиб қолиб, унинг содир этаётган жиноятини гувоҳ бўлиб қолган. Шу сабабли О.Т. ўз жиноятини яшириш ва вояга етмаганларни қасддан ўлдириш мақсадида турли баҳоналар билан алдаб, ўзининг хонадонига олиб бориб, ҳовлиси ўртасида ер ағдариш учун мўлжалланган белкурак (шиткавой лопатка) билан дастлаб А.Т.нинг бош ва бўйин қисмига зарб билан уриб, тан жароҳати етказган. А.Т.га ёрдам бериш учун етиб келган акаси С.Т.ни ҳам ушбу белкурак билан бош ва бўйин қисмига уриб, тан жароҳати етказиб, уларни қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг О.Т. ушбу қотиллик жиноятини яшириш мақсадида вояга етмаганларнинг мурдасини ҳовли ерида 50 сантиметр чуқур қазиб, унга ташлаб, ғўзапоя ва ёғоч тахталар ёрдамида таналарни ёқиб юбориб, мурда қолдиқларини кўмиб қўйган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, марҳум вояга етмаган С.Т.нинг ўлими орқа миянинг калла асоси ва биринчи бўйин умуртқаси оралиғидан узилиши, орқа миянинг лат ейиши, марҳум вояга етмаган А.Т.нинг ўлими эса калла асос ва гумбаз суякларининг синиши, бош мия пардалари остига ва тўқимасига қон қуйилиши, бош миянинг лат ейиши оқибатида келиб чиққанлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 14 март куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а, в, ж, о» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, О.Т. ушланди ва бу ҳақда гумон қилинувчининг яқин қариндошига телефон орқали хабар қилинган. Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда. Жиноят иши тергови шахсан вилоят прокурори томонидан назоратга олинган.

Аввалроқ Жиззахда маст эркак жанжаллашиб, танишини ўлдириб қўйгани ва Қашқадарёда эр хотинини калтаклаб, ўлдириб қўйгани хабар қилинган эди. Шунингдек, бухоролик аёл рашк сабаб эрини пичоқлаб қўйгани маълум қилинган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 889
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 427
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 494
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1780
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 775
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1168