Латвияда илк маротаба коронавируснинг «Уганда» (А.23.1) штамми аниқланди. Бу ҳақда Латвия Биотиббиётни ўрганиш маркази раиси Янис Кловиньшга асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Global Look Press»

Унинг сўзларига кўра, CОVID-19’нинг «Уганда» штамми айни пайтга қадар етти беморда тасдиқланган ва барча ҳолатлар фақат Лиепая шаҳрида рўйхатга олинган.

«Ҳозирда ушбу штамм билан боғлиқ маълумотлар етарли эмас. Аммо уни потенциал хавфли деб аташ мумкин. Чунки Угандада вируснинг ушбу штамми бошқаларга қараганда фаол тарқалганди», дейилади хабарда.

Аввалроқ олимлар коронавируснинг янги штаммлари туфайли вакциналар эскиришини аниқлагани маълум қилинганди. Шунингдек, Шунингдек, Японияда ҳам коронавируснинг яна бир номаълум штамми тасдиқлангани ҳақида хабар берилган.