Янгиликлар - 22:57 · 16.03.2021

Туркманистонда «Халқ итбоқари» фахрий унвони таъсис этилди

Туркманистон парламенти томонидан «Хизмат кўрсатган ит боқувчи» ҳамда «Халқ итбоқари» фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари қабул қилинди. Бу ҳақда «Turkmenportal»га таяниб, «РБК» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, тегишли қонунлар Туркманистон Мажлиси томонидан навбатдаги йиғилишда қабул қилинган. Мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ушбу фахрий унвонларни оладиганлар учун тақдим этиладиган нишонларнинг кўринишларини шахсан тасдиқлаган.

Туркманистон парламентининг таъкидлашича, дунёда тарихий ва маданий меросни сақлаш ва оммалаштириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Туркман алабайи ёки бўри ити Туркманистоннинг миллий бойлиги ҳисобланади. Расмий рухсатсиз уни хорижга экспорт қилиш тақиқланган.

Аввалроқ Туркманистонда шифокорлар чақалоқларнинг 25 майда туғилишига «ёрдам бериш» учун 300 доллар сўрагани маълум қилинганди.

Bugun — LIVE