Хитой ҳукумати Alibaba компаниясига медиаактивларидан воз кечишни сўраб мурожаат қилди

Хитой ҳукумати «Alibaba Group»дан оммавий ахборот воситаларидаги активларидан воз кечишни илтимос қилди. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб, «The Wall Streat Journal» хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Маълум қилинишича, ҳукумат компаниянинг ХХРдаги жамоатчилик фикрига таъсиридан хавотирдалиги боис шу қарорга келган. Бу масала бўйича мунозаралар 2021 йилнинг бошида — назорат органлари асосий иши савдо-сотиқ бўлган компанияга тегишли бўлган медиаактивлар рўйхати билан танишгандан сўнг бошланган.

Нашр маълумотларига кўра, ҳукумат компаниядан медиаактивлари сезиларли даражада камайтириш режасини ишлаб чиқишни сўраган. Миллиардер Жек Ма томонидан асос солинган Alibaba ўтган йиллар давомида медиакативларнинг катта қисмини, шу жумладан, босма, телевидение, интернет, ижтимоий тармоқлар ва реклама активларини йиққан. Хусусан, Twitter’нинг хитойча кўриниши бўлган Weibo платформасининг 30 фоиз улушига, шунингдек, бир нечта машҳур рақамли ва босма янгиликлар нашрларининг улушига эгалик қилади. Бундан ташқари, қайд этилишича, компания таркибига Гонконгда жойлашган «Alibaba Picture Group» кинокомпанияси ҳамда Хитойнинг энг йирик видео платформаларидан бири бўлган «Yoku Tudou» ҳам киради.

«Alibaba’нинг бу каби медиактивларга эга эканлиги Хитой Коммунистик партияси вакиллари орасида ташвиш уйғотган», дейилади хабарда.

Ҳозирча компаниянинг қандай йўл тутиши аниқ эмас.

Аввалроқ Alibaba Хитой тарихидаги энг катта жаримага тортилиши маълум қилинганди.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади