Янгиликлар - 10:49 · 17.03.2021

Хитойда коронавирусга қарши тўртинчи вакцина маъқулланди

Хитойда фавқулодда фойдаланиш учун яна бир коронавирус вакцинаси тасдиқланди. Бу ҳақда Хитой Фанлар академиясининг микробиология институтига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, халқаро миқёсда биринчи марта текширилган ушбу препаратнинг клиник синовларининг биринчи ва иккинчи босқичлари 2020 йилнинг октябрь ойида якунланган. Синовларнинг учинчи босқичи эса 2020 йил ноябрь ойида Хитой, Ўзбекистон, Покистон, Эквадор, Индонезия ва бошқа мамлакатларда бошланган.

«Хитой Фанлар академияси микробиология институти томонидан ҳамкорлар билан биргаликда ишлаб чиқилган рекомбинант коронавирус вакцинаси Хитойда фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун тасдиқланди», дейилади институт баёнотида.

Маълумот ўрнида, фойдаланиш учун 1 мартдан тасдиқланган Ўзбекистонда ушбу вакцина, институт маълумотларига кўра, дунёдаги энг хавфсиз ва энг самарали дори сифатида қайд этилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда клиник тадқиқотларни ўтказиш учун нега Хитой вакцинаси танлангани маълум бўлганди.