Паркент туманига янги ҳоким тайинланди
Шохрух Шоахмедов Шорахимович 17 март куни Паркент туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Шохрух Шоахмедов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ҳамда 2004 йилда Санкт-Петербург Фуқаро академиясини тамомлаган.
Шунингдек, у лавозимга тайинлангунга қадар Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг бош директори лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги тизимида тайинловлар амалга оширилгани хабар берилганди. Шунингдек, Болалар миллий тиббиёт марказига янги раҳбар тайинлангани маълум қилинганди.