Афғонистонда ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг марказий қисмида жойлашган Вардак вилоятида афғон махсус кучлари вертолёти ҳалокатга ушради. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги маълумотларига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Global Look Press»

Маълум қилинишича, вертолёт тунда жангарилар томонидан уриб туширилган. Оқибатда бортда бўлган тўққиз киши вафот этган.

«Афсус билан шуни маълум қиламизки, Ми-17 вертолёти 17 март куни тунда Вардак вилоятининг Бехсуд туманида ҳалокатга учради. Воқеа оқибатида хавфсизлик кучларининг тўққиз ходими ҳалок бўлди. Мудофаа вазирлиги ҳалокат сабабларини ўрганмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ Нигерияда аэропорт яқинида ҳарбий самолёт қулаб тушиб, ёниб кетгани ва АҚШда 241 нафар йўловчиси бўлган самолёт двигателида парвоз вақтида ёнғин чиққани хабар қилинганди.

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Жамият12:14 | 28.9.22
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади
Жамият11:49 | 28.9.22
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади