Алп тоғларидаги оппоқ қор, карантинга қарши норозиликлар, Эронда Наврўз олди байрамлари, вакцинация — 17 март суратлари
Бир неча ҳафтадирки, Мьянмада давлат тўнтариши уюштирган ҳарбийлар ҳукуматига қарши халқ ғалаёнлари бўлиб ўтмоқда. Дастлаб намойишлар шаклида бошланган тартибсизлик ҳарбийлар ва халқ ўртасидаги тўқнашувларга айланиб кетди. Бугунги тўқнашувлардан фотолавҳаларни тақдим этамиз.

Янгон, Мьянма

Янгон, Мьянма

Янгон, Мьянма

Янгон, Мьянма

Янгон, Мьянма

Янгон, Мьянма
Бутун дунё бўйлаб коронавирус хуружи яна қайталаниши ортидан кўплаб давлатлар карантин чораларини кучайтирмоқда. Аммо бунга ҳамма ҳам рози эмас. Германияликлар ортидан ирландияликлар ҳам карантин чекловларига қарши норозилик намойишларига чиқдилар.





Қиш фасли тугаган бўлса ҳам, юртимизда ҳамон совуқ. Келинг, шу ўринда Алп тоғларидаги ҳақиқий қиш тароватини яна бир бор эсга олайлик.







Эронда ҳижрий шамсий тақвим бўйича йилнинг сўнгги чоршанба оқшоми бўлган «чоршанба сури» байрами пойтахт Теҳронда нишонланди. Бу Наврўз байрами олдидан сўнгги чоршанба куни нишонланадиган байрамдир. Шу куни кечқурун ўтказилган тантаналарда Эрон ёшлари олов атрофида айланиб, учар фонусларни осмонга учирдилар. Байрам тантаналари қувноқ куй ва қўшиқларга уланиб кетди.




Фаластиннинг Ғазо секторида аҳоли Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан коронавирусга қарши эмланмоқда. Бу вакциналар ЖССТнинг COVAX дастури доирасида етказиб берилган.



Гонгконгдаги HSBC банки ходимларида коронавирус аниқланиши ортидан банк ёпилган. Ҳимия нимчаси ва ниқобида банк ходими банкка киришда навбатчилик қилмоқда.
