16:59 | 18.03.21 763

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонаси мансабдорлари пора билан қўлга тушди

Улар жаримага тортмаслик эвазига фуқародан 3 миллион сўм талаб қилган

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонасининг директор ўринбосари ва бўлим бошлиғи 3 миллион сўм пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, 2021 йил 16 март куни фуқаро А.Э. ИИВга ариза билан мурожаат қилиб, бу ҳақда маълум қилган. Унинг тадбиркорлик қилиш мақсадида Юнусобод тумани 6-марказдаги бекатни ижарага олиб, бекатга ўтган сув қувурига уланиб, ҳисоблагич ўрнатгани маълум бўлган. Шунингдек, ҳужжатлаштириш учун Тошкент шаҳар «Сувсоз» бошқармасига мурожаат қилганида корхона ходими сув қувурини ўзбошимчалик билан улаганини рўкач қилиб, жаримага тортмаслик эвазига 3 миллион сўм беришини талаб қилаётганлигини айтиб ўтган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Ички ишлар вазирлиги жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ бўлим бошлиғи Ҳ.М. Учтепа ҳокимлиги яқинида ариза муаллифи А.Э.дан 3 миллион сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, ушланган шахс ушбу пулларни корхона директор ўринбосари П.Р.нинг топшириғига асосан олганини ва пулларнинг бир қисмини унга бериши лозимлигини маълум қилган. 2021 йил 17 март куни тезкор тадбир давом эттирилиб, П.Р. хизмат хонасида Ҳ.М.дан 3 миллион сўм миқдоридаги пуллардан 1 миллион 800 минг сўмини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан, 17 март куни Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, П.Р. ва Ҳ.М.лар Жиноят процессуал кодекснинг 224-моддаси тартибида ушланган. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи 1000 доллар пора олаётганида қўлга тушгани ва Қўқон давлат педагогика институти декани 3 минг доллар пора сўрагани учун суд қилингани хабар қилинган эди. Шунингдек, Булоқбоши туман қурилиш бўлими мутахассиси пора билан қўлга тушгани маълум қилинган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 974
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 447
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 506
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1841
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 806
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1193