16:03 | 18.03.21 63

Тошкентда «Мatiz» йўловчи автобуси билан тўқнашиб кетди

Ҳозирда ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари ўтказилмоқда

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 17 март куни «Мatiz» йўловчи автобуси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 17 март куни тахминан соат 14:25 да Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида содир бўлган. 28 ёшли Т.А. бошқарувидаги «Маtiz» русумли автомобиль (давлат рақами 01 М 307 MА) ва 40 ёшли Ю.С. бошқарувидаги «Mercedes Benz» русумли (давлат рақами 01 356 GCА) автобуснинг тўқнашуви юз берган.

Қайд этилишича, ҳозирда воқеа сабаблари аниқланмоқда. Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким жабр кўрмагани маълум қилинган. Мазкур факт бўйича суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Учтепа туманида 46 ҳамда 134-йўналишда ҳаракатланувчи автобуслар тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берилганди.