Даврон Ҳидоятов Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими лавозимига Даврон Ҳидоятов номзоди тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати xaбар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими лавозимига Даврон Ҳидоятов номзодини маҳаллий кенгаш депутатлари эътиборига тавсия қилган. Депутатлар унинг номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлаган.

«Ҳидоятов тўғрисида гапирганда, у ҳаракатчан, билимли, ўз устида ишлайдиган ва ҳозирги замонни тўғри тушунадиган раҳбардлардан. Бунақа раҳбарлар ҳар бир вилоятда тўртта-бешта бўлганида эди, шунда вазият яхши бўлиб кетарди. Минг афсуски йўқ. У Чилонзорга ҳоким бўлганидан кейин ҳақиқий ҳаётни кўрди. Шавкат Миромонович, мен Тошкентда яшаб, бундай муаммолар борлигини тасаввур қила олмасдим, деди», — деб дейди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, Даврон Ҳидоятов 2021 йилнинг январь ойидан бошлаб Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаётган эди. У 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996–2009 йилларда банк тизимида, 2014 йилгача автосаноат тармоғида фаолият юритган. 2014–2020 йилларда Хусусийлаштириш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, Чилонзор тумани ҳокими, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 19 март куни Нурафшон шаҳрида ўтказилаётган Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тошкент вилоятини иккига бўлишни таклиф қилган эди.

Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Самарқандда маст фуқаро танишини уриб, ўлдириб қўйди
Янгиликлар16:32 | 5.12.22
Самарқандда маст фуқаро танишини уриб, ўлдириб қўйди