Янгиликлар - 18:42 · 19.03.2021

Наманганда Наврўз арафасида 5 тоннали ош дамланди — видео

Наманган шаҳри «Афсоналар боғи»да 19 март куни 5 тоннали ош дамланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, байрам оши соат 6:34 атрофида дамланган. Ош Тоибхон Муҳиддинов бошчилигидаги 12 нафар ошпаз ёрдамида тайёрланган бўлиб, улар орасида энг ёш ошпаз Акбаржон Шуҳратов бўлиб, у бундай катта палов дамлашда энди қатнашмоқда.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Ош учун 1,5 тонна гуруч, 2 тонна сабзи, 100 килограмм кишмиш ва 100 килограмм нўхот, 10 килограмм зира, 500 килограмм ўсимлик ёғи, 1 тонна гўшт ишлатилган. Ош маҳаллалар кесимида бутун Наманган халқига, хусусан, боқувчисини йўқотган оилаларга, меҳрибонлик уйларига, йўлгиз қарияларга тарқатилган.

Аввалроқ Деновда 9 тонналик ош тайёрлангани хабар қилинган эди. Шунингдек, Тошкентда тайёрланадиган рекорд палов 14 та жойда тарқатилгани маълум қилинган.

Bugun — LIVE